Самарқанд вилоят кубоги. "Зирабулоқ" мағлуб бўлди, "Тўқбой" ғалаба қозонди

Самарқанд вилоят кубогининг Биринчи босқич учрашувлари ўрин олган икки ўйини бўлиб ўтди.

Нарпай туманининг “Зирабулоқ” жамоаси Каттақўрғон шаҳрида “Дўстлик-К”га мағлуб бўлди - 5:3. "Тўқбой" эса ўз майдонида “БЎСМ-1” жамоасига имконият қолдирмади. Ушбу учрашув голларга бой тарзда ўтди. Пастдарғомликлар йирик 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва “БЎСМ-1” жамоасини кубок баҳсларидан чиқариб юборди.

Самарқанд вилоят кубоги. Биринчи босқич

“Дўстлик-К” (Каттақўрғон шаҳри) – “Зирабулоқ” (Нарпай тумани)  -  5:3 (4:3)

Голлар: 0:1 – 9 Севдиёр Ҳамроқулов, 1:1 – 17 Ахмад Қўлдошев, 2:1 – 34 Озод Давронов, 3:1 – 37 Озод Давронов, 3:2- 38 Элбек Шомуродов, 3:3 – 44 Элбек Шомуродов, 4:3 – 45 Озод Давронов, 5:3 – Вогиф Алиев.

“Дўстлик-К”: - Шохруз Махмуджонов, Сухроб Хасанов, Азизбек Усмонов, Даврон Рашидов, Махмуд Сулаймонов, Азизбек Тогаев, Ахмад Қулдошев, Вогиф Алиев, Озод Давронов, Даврон Рахмонов, Жонибек Хамдамов.
Захира: - Акбар Жўраев, Элёр Тошпўлатов, Жавохир Тошев, Мухаммад Боетов, Дадабек Ҳамроқулов, Равшан Алиев, Тимур Дўстов.

“Зирабулоқ”: - Элбек Шомуродов, Фаёзбек Темиров, Дилшод Исоқулов, Нурбек Шомуродов, Отабек Хушвақтов, Мухаммад Жабборов, Бекмурод Ачилов, Севдиёр Ҳамроқулов, Музаффар Тогаев, Ахрор Маннапов, Баҳром Тошмуродов.
Захира: Жахонгир Турсунов, Дониёр Темиров.


Огоҳлантиришлар: Музаффар Тоғаев (23), Махмуд Сулаймонов (63),Озод Давронов (65), Акбар Жўраев (74), Мухаммад Бойитов (84), Сухроб Хасанов (87), Ахрор Маннаопов (90+1),  

Четлатиш: Севдиёр Ҳамроқулов (35).

“Тўқбой” (Пастдарғом тумани) – “БЎСМ-1”  6:2 (3:0)

Манба: samfutbol.uz