Иккинчи лига. “Панжоб” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Самарқандда вилоят Иккинчи лигасининг 15 тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

   Ушбу турда Дилшод Ҳайдарқулов шогирдлари “Панжоб” ўз майдонида ФСО “Динамо”ни қабул қилди. Учрашув 3:1 ҳисобида “Панжоб” фойдасига ҳал бўлди.

    Учрашувнинг 17-дақиқасида Асад Нарзуллаев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 34-дақиқада Давлат Ибрагимов таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлим 56-дақиқасига келиб ФСО “Динамо” жамоаси футболчиси Содиқ Хасанов ҳисобни қисқартиришга эришди - 2:1.  “Панжоб”нинг мураббийи Дилшод Ҳайдарқулов ўйиндаги сўнгги голга муаллифлик қилди 3:1.

Дилшод Ҳайдарқулов шогирдлари ФСО “Динамо” устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.

 

Иккинчи лига. 15-тур

“Панжоб”  -  ФСО “Динамо”  - 3:1 (2:0)

Хакамлар: Жасур Қудратов, Жасур Шодиев, Салохиддин Эшбоев.

Голлар: 1:0 – 17 Асад Нарзуллаев, 2:0 – 34 Давлат Ибрагимов, 2:1 – 56 Содиқ Хасанов,  3:1 – 61 Дилшод Ҳайдарқулов.

“Панжоб”: - Икром Каримов, Амир Гулясанов, Шахриддин Худойбердиев, Сардор Хамроев, Жавохир Саидов, Дилшод Ҳайдарқулов, Лазиз Убайдуллаев, Шахзод Садиқов, Асад Нарзуллаев, Меҳрож Юнусов, Давлат Ибрагимов. 

Захира: - Азиз Саттаров, Шахзод Шарипов, Сухроб Мусинов, Алишер Хасанов, Дониёр Ражабов, Рамиш Илясов.

ФСО “Динамо”: – Ширин Абдураззоқов, Санжар Ботиров, Бектош Авалбоев, Рахим Хамроев, Ахматзоир Болтаев, Маъмур Йўлдошев, Бекмурод Хушвақтов, Элёр Маматқулов, Содиқ Хасанов, Бехруз Маматқулов, Жасур Пирматов.

 

 

Эслатиб ўтамиз, “Панжоб” жамоаси кейинги турда “Баркамол” билан баҳс олиб боради.

 

Манба: samfutbol.uz