Самарқандда “Амир Темур кубоги” турнири ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишда давом этмоқда.

Батафсил...

Самарқанд терма жамоаси Қарши шаҳрига жўнаб кетди

   16-21 июл кунлари  Қарши шаҳрида пляж футболи бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

Батафсил...

Самарқандда "Ёз ўтмоқда соз" мусобақаси ўтказилди

ЎФА томонидан мамлакатимизда футболга янада ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлод орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

 

Самарқанд шаҳрида мини-футбол бўйича ёзги оромгоҳларнинг 10-12 ёшли ўсмирлари ўртасида  “Ёз ўтмоқда соз” мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақа ғолибларига ЎФА томонидан медаллар, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар топширилди.
Мусобақадан асосий мақсад маҳаллалардаги ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш кўзда тутилган.

 

Манба: samfutbol.uz

СВФАда Иккинчи лига мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

  12 июл куни Самарқанд вилоят футбол Ассоциациясида иккинчи лига жамоа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Дастлаб вилоят футбол ассоциацияси Биринчи вице президенти Шухрат Сайфуллаев сўзга чиқиб иккинчи лига чемпионатида 20та жамоа икки гуруҳ бўлинган ҳолда иштирок этиши, бу чекка туманларимизда ҳам футбол ривожланаётганидан далолатдир дея таъкидлади.


Йиғилишда иккинчи лига жамоалари ўртасида  ўтказилаётган “Самарқанд вилоят кубоги” ни Биринчи босқич ўйинлари якунлари тўғрисида ҳам сўз борди. Ўтган хафта бўлиб ўтган “Самарқанд вилоят кубоги”ни Биринчи босқичида ғалаба қозонган ва кейинги босқичга йўл олган жамоалар вакилларига СВФА томонидан қўйилган талаблар кучайтирилиш ҳақида маълум қилинди. Чунки бази жамаоларда ханузгача камчиликлар кўзга ташланиб қолмоқда.


   Иккинчи лига чемпионатининг 2-давра баҳслари старт олган бўлсада, хозирга қадар юқори ўринларда бораётган ба жамоаларда камчиликлар бартараф этилмагани учун иккинчи лига мураббийларига бир хафта муддат берилди. Белгиланган муддатда қўйилган таълаблар ўз вақтида бажарилмаса жамоаларга жиддий чоралар кўрилиши мумкинлиги айтилди.


Йиғилиш якунида мураббийларни қизиқтирган саволларга Владимир Гуршумов ва бош ҳакам Шерзод Камаровлардан тегишли жавоблар олишди.

Манба:samfutbol.uz

Самарқанд вилоят футбол ассоциациясида иккинчи лига мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлади

Эртага вилоят футбол Ассоциациясида иккинчи лига жамоаларининг бош мураббийлари иштирокида иккинчи давра учрашувлари бошланганлиги муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтади.

Батафсил...

Самарқанд вилоят кубоги. "Панжоб" кейинги босқичда

Кеча Самарқанд вилоят кубогининг ўтиш босқичидан ўрин олган сўнгги ўйин бўлиб ўтди.

Батафсил...

Самарқандаги болалар ва ўсмирлар футбол академиясида йиғилиш ўтказилади

Жорий йилнинг 9 июл куни Самарқанд шахрида янги ташкил этилган болалар ва ўмирлар футбол академиясида мураббийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. 

Батафсил...