Ўзбекистонда трансфер ойнаси 18 июндан очилади

12 июнь куни Суперлигада 15-тур учрашувлари якунига етади ва Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати муносабати билан миллий чемпионатимизда қисқа танаффус юзага келади. Про-лигада эса 29 июндан жамоалар таътилга йўл олишади. 

 Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ёзги трансферлар ойнаси 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлишини маълум қилади. Трансферлар ойнаси очилиш ва ёпилиш саналарига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. PEPSI Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи жамоалари мазкур давр оралиғида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга бўлишади.  

Ўзбекистонда ёзги трансферлар даври регламентда белгилангани каби, 4 ҳафтадан ошмайдиган муддатда, яъни 18 июнь - 15 июль саналари оралиғида бўлиши ФИФА томонидан тасдиқланган.

манба: pfl.uz