Самарқанд вилояти болалар футбол академиясида йиғилиш бўлиб ўтди

    Бугун Самарқанд вилоят футбол Ассоциациясида янги ташкил этилаётган вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академиясида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизнинг турли худудларидан келган болалар мураббийлари иштирок этишди. Йиғилишни вилоят футбол Ассоциацияси Биринчи  вице президенти Шухрат Сафуллаев очиб берди. Шундан сўнг бўлажак Академия директори ва техник директорлари йиғилиган мураббийларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар тўғрисида тушунчалар бердилар. Мазкур йиғилишда 2 июлдан бошланадиган вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академиясига танлов асосида қабул бошланиши таъкидланди. 

Эслатиб ўтамиз, 2018-2019 ўқув йиллари учун Самарқанд вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академиясига 11-ёшдан 17-ёшгача бўлган ўқувчиларни 1 июлдан 20 июлгача биринчи босқич синов асосида саралаб олинади.

 

Манба: samfutbol.uz