Болалар футболи. Самарқанд терма жамоаси Қирғизистондаги турнирда биринчи

2004-2005 ва 2007-2008 йилларда таваллуд топган болалардан иборат Самарқанд терма жамоаси Қирғизистондаги халқаро болалар турнирида иштирок этди.

Мазкур мусобақа номи “Морэ Футболи” бўлиб, Қирғизистоннинг Иссиққкўл шаҳрида ташкил ўтказилди.

 2004-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтказилган мусобақада жами бешта жамоа иштирок этди. Барча жамоларни мағлубиятга учратган Сами Эгамбердиев шогирдлари фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди.

2007-2008 йилларда туғилган болалар ўртасида эса Жамшид Жўрақулов бошчилигидаги Самарқанд термаси фахрли учинчи ўринни эгаллади. Ушбу мусобақада биринчи ўрин Тошкент шаҳрининг “Бунёдкор” академияси тарбияланувчилари насиб этди.

 Мусобақа сўнггида  совриндор жамоалар ҳомийлар томонидан диплом, кубок ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирланишди.

 

Манба:samfutbol.uz