Бугун Самарқанд вилоят футбол ассоциациясида йиғилиш ўтказилди

Ушбу йиғилишда вилоят болалар терма жамоалари мураббийлари иштирок этишди. 

 

  Йиғилишда дастлаб Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси 1-вице президенти Шухрат Сайфуллаев сўзга чиқиб яқин кунларда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган мусобақаларга болалар терма жамоаларининг тайёргарлиги борасида гапириб ўтди.

Болалар терма жамоалари мураббийлари Жавлон Ражабов ҳамда Сулаймон Абдуллаевлар ҳам сўзга чиқиб ҳозирда жамоанинг тайёргарлиги қониқарли даражада эканлигини такидлашди ва шу билан бирга 2001 ва 2002 йилда туғилган вилоят болалар термасига чекка туманлардаги ёшларни ҳам жалб этилаётгани терма жамоанинг хар томонлама кучайишига ёрдам бераётганлиги айтилди.  

Йиғилиш сўнггида мураббийларга жамоаларни тайёргарлиги бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан жорий йилнинг сентябр, октябр, ноябр ойларида Тошкент шаҳрида 5та ёш (2001,2002,2003,2004 ва 2005 й.т.)  тоифаси бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида Республика чемпионати ўтказади. . 

 У шбу 5та ёш тоифасидагилар мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаш учун вилоятимиздаги иқтидорли ёш чарм тўп усталарини жалб қилиш кераклиги тўғрисида мураббийларга керакли кўрсатмалар берилди.  

 

1). 2001 й. т. футболчилар ўртасида 2018 йил 15-20 сентябр, 

2). 2002 й. т. футболчилар ўртасида 2018 йил 25-30 сентябр,  

3). 2003 й. т. футболчилар ўртасида 2018 йил 20-25 октябр,  

4). 2004 й. т. футболчилар ўртасида 2018 йил 8-13 октябр,  

5). 2005 й. т. футболчилар ўртасида 2018 йил 5-10 ноябр.

 

Манба:samfutbol.uz