Роналду, Марсело ва Рамос бу мураббий «Реал»ни бошқариши керак деб ҳисобламоқда

"Реал" клуби етакчи футболчилари жамоани қайси мураббий бошқаришини истаётгани маълум бўлди. Tribalfootball тарқатган хабарга кўра, Марсело, Рамос ва Роналду Москванинг «Спартак» клуби собиқ бош мураббийи Микаэль Лаудрупнинг номзодини маъқуллашмоқда.

Юқоридаги футболчиларнинг фикрича, даниялик мутахассиснинг иш услуби Зайниддин Зиданникига ўхшаш. Агар Лаудруп жамоани бошқарадиган бўлса, у ҳозирги таркибни кескин ўзгартириб юбормайди, деб ҳисобламоқда "Қироллик клуби" етакчилари.

Микаэль Лаудруп ҳозирда Қатарнинг «Ар-Райян» клубини бошқармоқда. Унинг ҳозирги жамоаси билан шартномаси шу йилнинг 30 июнь куни якунига етади.

Лаудруп футболчилик фаолиятида "Реал" сафида ҳам тўп сурган, сўнг мураббийлик фаолиятини бошлаб, кўп мамлакатларда, шу жумладан, Испанияда ҳам ишлаган.

Манба: bombardir.ru