Самарқандда "ЎФА Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

ЎФА томонидан мамлакатимизда футболга янада ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлод орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

 

Самарқанд вилоятида маҳаллалардаги 10-12 ёшли ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича “ЎФА КУБОГИ” мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада биринчи ўринни Самарқанд шаҳрининг "Ўрикзор" махалласи қўлга киритган бўлса, Иккинчи ва Учинчи ўринларни Ургут туманинг "Жартепа" ҳамда Самарқанд шаҳрининг "Бек" махаллалари эгаллашди. 

Мусобақа ғолибларига ЎФА томонидан медаллар, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар топширилди.

Мусобақадан асосий мақсад маҳаллалардаги ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш кўзда тутилган.