"Ёшлик кубоги" финалида Ургут тумани ғалаба қозонди

 Кеча Тайлоқ туманининг “БЎСМ” стадионида футбол бўйича “Ёшлик кубоги”ниниг финал ўйини бўлиб ўтди. 

 

 Самарқанд вилоят футбол Ассоциацияси томонидан ташкил қилинган мазкур турнирнинг ҳал қилувчи ўйинига Ургут тумани ва Иштихон тумани жамоалари етиб келишди.

 Муросасиз кечган ўйинда Сардор Ҳакимов шогирдлари  рақибни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва турнир ғолибига айланди.

 Финал ўйини якунланганидан сўнг турнир ташкилотчилари томонидан ғолиб жамоаларга соврин топширилди.

 

Ёшлик кубоги. Финал

Ургут (Ургут тумани)  -  Иштихон (Иштихон тумани) – 2:1

Голлар: 1:0 – 18 Азизбек Умаров, 1:1 – 35 Хожиакбар Нафасов, 2:1 – 38 Азизбек Умаров.

Ургут: - Руслан Суюнов, Мухаммад Исматов, Қувончбек Рахимов, Оғабек Шарапов, Темур Мелиев, Шухрат Нематуллаев, Суюнбой Ахроров, Рауф Экинов, Азизбек Умаров, Шахриёр Махмадаминов, Самандар Маматқулов.

Иштихон: - Наврўз Абдувохидов, Оғабек Эшмаматов, Хожиакбар Нафасов, Салохиддин Қудратов, Абдулло Носиров, Мухаммад Жўраев, Ғолиб Бердиев, Аббос Муланов, Сухроб Фарходов, Диёр Йўлдошев, Мухаммад Муродуллаев. 

 

Манба:samfutbol.uz