"Зомин кубоги". “Динамо” футбол мактаби тарбияланувчилари учинчи ўрин соҳиби

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси вилоят футбол ассоциацияларилари билан ҳамкорликда барча вилоятларда Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига баҳишлаб турли мусобақалар ташкил қилаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

 

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида  6-10 август кунлари 2006 йилда туғилган болалар ўртасида  "Зомин Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 6та жамоа Навоий вилояти, "Динамо" ФМ, "Ғаллаорол-2", "Қалдирғоч", "Ғаллаорол" БЎСМ, "Олмазор" жамоалари иштирок этишди.

 

Мазкур мусобақада Самарқанднинг “Динамо” футбол мактаби тарбияланувчилари муносиб иштирок этиб, Учинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа якунида иштирокчиларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Кубок ва медаллар, шунингдек, эсдалик совғалари топширилди.

Манба:samfutbol.uz