"Бавария" Левандовскининг трансфери бўйича 200 млн евродан кам бўлган таклифларни кўриб чиқмайди

"Бавария" клуби ўз ҳужумчиси Роберт Левандовскини шундоқ қўйиб юбормоқчи эмас.

  Мюнхен клуби раҳбарияти поляк футболчисининг агенти Пини Захавийга шуни маълум қилдиларки, клуб 200 миллион евродан кам бўлган таклифларни кўриб чиқмайди.

 

Левандовски айнан "Реал"га ўтишни истамоқда. Унга "Челси" ва "ПСЖ" каби клублар ҳам қизиқиш билдирган, аммо бу футболчини камроқ қизиқтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Захавий аввалроқ 29 ёшли футболчининг ёзда мюнхенликлар сафини тарк этмоқчилигини маълум қилган эди.

Манба: sports.ru