Роналду агенти билан клуб раҳбариятининг учрашувидан сўнг "Реал"нинг позициясидан норози бўлиб қолди

   "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш сешанба куни мадридликлар раҳбарияти билан учрашди.

 

Учрашув якунларидан ва ўз келажаги борасида клуб позициясидан Роналдунинг кўнгли тўлмади, дея хабар беради As.

ЕЧЛ финалида "Ливерпуль" билан учрашувдан сўнг (3:1) Роналду ёзда клубни тарк этишга шама қилган.

Аввалроқ, Роналду "Реал"да йилига 50 млн евро маош олишни истаётгани хабар қилинган эди.

Манба: sports.ru