"Ювентус"да ички жанжал

"Ювентус" раҳбарияти ўзининг ўсмирлар U-15 жамоасини тарқатиб юбориш фикридан қайтди.

 

Гап шундаки, ёш "Юве"чилар Италия чемпионатининг яримфиналида "Наполи"даги тенгдошларини мағлуб этдилар (3:0). Шундан сўнг ижтимоий тармоқда "Неаполликларни пастга урадиган қўшиқ"ни куйлаб жойладилар. Шу тариқа туринликлар шимолликларга хос равишда "тараққиётдан ортда қолган" жанубликлар устидан кулдилар.

"Ювентус" раҳбарияти қатъий интизом чораларини кўриб чиқди, улар орасида бу таркибни тарқатиб юбориш ҳам бор эди. Аммо охир-оқибат ёш футболчиларни ўргатувчи курсларга юборишга қарор қилинди. Курсларда ёш ўйинчилар рақибларни ҳурмат қилиш, ижтимоий тармоқлардан тўғри ва эҳтиёткорлик билан фойдаланиш сабоқларини оладилар.

Манба: football.kulichki.net