Сампаоли: «Эртага энг кучли Аргентинани кўрасиз»

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ЖЧнинг 3-тури доирасида Нигерияга қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ишончим комил, эртага энг кучли Аргентина терма жамоасини кўрасиз. Биз сидқидилдан ўйнаймиз. Мен буни футболчилардан сўрамоқчиман. Эртага биз янги тарих ёза бошлаймиз.

Кейинги босқичга ўтиш учун бизга ишонч керак. Биз навбатдаги 5та ўйинда ғалаба қозониб, финалга чиқмоқчимиз», – деди Сампаоли.

Эслатиб ўтамиз, Нигерия - Аргентина баҳси 26 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

Манба: bombardir.ru