Бразилия ЖЧларининг энг сермаҳсул терма жамоасига айланди

Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган жамоага айланди.

Пентакампеонлар ЖЧ-2018 нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган Мексикага қарши ўйинда рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилишди.

Натижада Бразилиянинг барча ЖЧларидаги голлари сони 228тага етди. «Селесао» бу борада Германияни ортда қолдиришди. Немисларнинг ҳисобидаги голлар сони 226тани ташкил этаётганди.

Германия Мундиални тарк этганини инобатга олсак, яқин 4 йил ичида Бразилия бу кўрсаткич бўйича етакчиликни ўзларида сақлаб туришади.

Манба: sports.ru