«Динамо» Чимёнда йиғин ўтказади

Про-Лига иккинчи даврасидан кейин “Динамо” клуби ҳам 10 кунлик таътилга чиқди. Ҳозирда клубнинг мавсумнинг иккинчи қисмига режаси маълум.

 

Хусусан, жамоа 9 июль куни йиғилиб, Тошкент вилоятининг Чимён тоғли ҳудудида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Унда асосан жамоанинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратилади. Ушбу йиғин 20 июлгача давом этади.

Шундан сўнг жамоага икки кунлик дам берилиб, 23 июль куни Самарқанддаги қароргоҳда йиғилиб, 24 июль куни тиббий кўрикдан ўтилади. Сўнг яна Тошкентда йиғин ташкил этилиб, Про-Лига иккинчи давраси бошланишига қадар назорат ўйинларида майдонга тушиш режалаштирилган.

Манба: www.fcdinamo.uz