Ўзилнинг агенти: "Хёнесс ўзининг аҳмоқона баёноти билан ирқчиликни яширмоқчи"

"Арсенал" яримҳимоячиси Месут Ўзилнинг агенти Эркут Согут ўз мижозини танқид қилган "Бавария" президенти Ули Хёнессга жавоб берди.

 

Аввалроқ, Хёнесс Ўзилниг Германия терма жамоасидаги ўйинини қорлаб, унинг кетганидан хурсандлигини айтган эди.

"Ҳёнесснинг айтганлари муҳокама бўлаётган муаммога тўғри келмайди. У Германиядаги жиддий ирқчилик муаммосидан ҳаммани чалғитмоқчи, бу жуда жиддий муаммо.

Месут ўз ўйинига бўлган танқидларни қабул иқлишга тайёрлигини айтган. Аммо Хёнесс ўзининг аҳмоқона сўзларини изоҳлаб ҳам беролмайди. Статистика айтиб турибди: 23 та гол, 40 та голга пас, бу терма жамоа рекорди. Ўзил беш марта Германиянинг нг яхши футболчиси бўлган. ЖЧ-2014дан сўнг уч марта.

Месут ЖЧ-2018да ҳаммадан кўпроқ голли вазиятлар яратди. Хёнесс ўз "Бавария"сининг ўйинчиларини нега гапирмайди? Ахир улар терма жамоада 8 та эди.

Агар Месут шу даражада ёмон экан, нега уни Лёв, Венгер ёки Моуриньо қадрлайдилар? Хёнес улардан яхшироқ мутахассис ҳисоблайдими? Бу кулгули", - дейди агент.

 

Манба: championat.com