"Ювентус" шифокорлари: "Роналдунинг жисмоний ҳолати 20 яшар футболчиники каби"

"Ювентус" шифокорлари ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолатини 20 ёшли футболчининг кўрсаткичларига таққосладилар.

 

Португалиялик 33 ёшли футболчи туринликлар тиббий кўригидан ўтди ва ажойиб формаси билан шифокорларни ҳайратга солди.

"Роналдунинг организмида 7 фоиз ёғ (унинг ёшидаги спортчи учун ўртача кўрсаткич - 10-11 фоиз)"

Тананинг мускул массаси 50 фоизни ташкил қилади (ўртача кўрсаткич - 46 фоиз).

Роналду ЖЧ-2018да тезлигини 33,98 км/соатга чиқарди – бу мусобақадаги энг юқори кўрсаткич", - деб ёзади твиттерда beIN SPORTS журналисти Маттео Бонетти.

Бундан ташқари Роналдунинг маҳсулдорлик индекси ЖЧ-2018да иштирок этган барча футболчилардан юқори бўлган.

Манба: sports.ru