Эрик Абидалга кимнинг жигари кўчириб ўтказилган? Прокуратура эски ишни қўзғади

Испания прокуратураси "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда клуб техник котиби Эрик Абидалга жигар кўчириб ўтказиш опрерацияси бўйича ишни қайта кўриб чиқмоқчи.

 

Жума куни назорат органи Каталония пойтахти судига тегишли хат юборди. Прокуратура хатида суд "ишни аниқлаш ва донорнинг шахсини аниқлаш"га чақирган.

Аввалроқ, "Барселона"нинг собиқ президенти Сандро Россель Абидаль учун жигарни қора бозордан сотиб олганликда айбланган эди. 2011 йилда футболчи жигарида онкологик касаллик топилган, унга донор жигари кўчириб операцияси ўтказилган.

"Барселона" Абидал учун донорликни унинг Францияда яшайдиган амакиваччаси Жерар бўлганини айтган эди.

Манба: std.uz