«ДИНАМО» 10 АВГУСТ КУНИ ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ ЎТКАЗАДИ

Про-Лига 3-даврасининг дастлабки ўйинида “Норин” билан сафардаги учрашувдан техник ғалаба билан қайтган “Динамо” жамоаси ўйин амалиётисиз қолмоқда.

19-турда Ҳаққулободга “Норин” билан сафарда ўйин ўтказмаган “Динамо” ПФЛ тақвимига биноан 20-турда ҳам дам олади. Натижада бир ой давомида расмий ўйинларда майдонга тушмаган Даврон Файзиев жамоаси 15 августга қадар расмий ўйинларсиз қолди.

Шу боис, мураббийлар штаби қарорига кўра, “Динамо” 10 август куни Самарқанд вилояти терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Шу куни вилоятимиз термаси сафида 1999-2000 йилларда туғилган 17-18 ёшли футболчилар ҳам кўрикдан ўтказилиб, янги мавсумдан “Динамо” жамоаси сафига таклиф этилиши мумкин. Ўртоқлик баҳси Самарқанд шаҳридаги “Локомотив” стадионида ўтказилади.

Ўртоқлик учрашуви.

10 август (жума).

Самарқанд, “Локомотив” стадиони.

“ДИНАМО” – Самарқанд вилояти терма жамоаси.

Учрашув бошланиш вақти: 10:00.