ЦСКА япониялик ҳужумчини сотиб олмоқчи

Москванинг ЦСКА клуби яқин вақт ичида 21 ёшли япониялик футболчи Такума Нисимурани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Nikkan Sports хабар бермоқда.

 

Манбанинг хабарига кўра, кун чиқар юрт вакили Россия пойтахтига кўчиб келишга тайёр. Яқин вақт ичида футболчи янги жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Нисимура 24 та учрашувда 11 та гол уришга эришган.

Манба: www.footballhd.ru