"ПСЖ" Эриксенни Роналдунинг баҳосида сотиб олмоқчи

"ПСЖ" раҳбарияти трансферлар ойнаси ёпилишига қадар яримҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи, дея хабар берадиExpress.

 

Манбага кўра, парижликлар "Тоттенҳэм"нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Кристиан Эриксен учун 100 миллион фунт тўлашга тайёрлар (110,5 млн евро).

"ПСЖ" Иван Ракитичнинг трансфери бўйича "Барселона" билан келиша олмагач, эътиборини даниялик футболчига қаратди.

Манба: sport-express.ru