«Месси бу йил кимнинг йили эканлигини яхши тушуниб турибди» – Ракитич

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич унинг терма жамоадаги шериги Лука Модрич йилнинг энг яхши футболчиси учун совринни қўлга киритиши кераклигини яна бир бор такидлади.

 

“Мен учун дунёнинг энг яхши футболчиси Месси ҳисобланади. Бу аниқ. 10 та одамдан сўранг улардан 9 таси худди мендак жавоб беришади.

Аммо, мен бу йил йилнинг энг яхши футболчиси Лука Модрич бўлишини хоҳлаййман. Ўйлайманки,Месси ҳам ҳаммасини тушуниб турибди.

У менингёрдамим муҳтож эмас. У барчасига ўзининг кучи билан эришди. Менинг фикримча йилнинг энг яхши футболчиси сўзсиз Лука Модрич.

Манба: soccer.ru