Ўзил қишда Туркия клубига ўтиши мумкин

"Арсенал" яримҳимоячиси Месут Ўзил қишки трансферлар чоғида лондонликлар сафини тарк этиши мумкин, дея хабар беради Daily Mail.

 

Манбага кўра, "Фенербахче" 29 ёшли футболчини кузатиб бормоқда. Ўзил жамоа бош мураббийи Унаи Эмери билан келишолмаётгани ҳақида айтилмоқда. Бундан ташқари футболчи Туркия президенти Режеп Эрдўғон билан суратга тушгани учун Германия ОАВ томонидан кескин танқидларга учраган ва миллий терма жамоадаги фаолиятини тугатган.

Ўзилнинг лондонликдлар сафидага маоши ҳафтасига 350 минг еврони ташкил қилади. Ҳозирча унинг "Арсенал"ни тарк этиш нияти бор-йўқлиги номаълум.

Манба: championat.com