Дель Пьеро Роналду ва баскетболчи Леброн Жеймсни ўзаро таққослади

«Ювентус» клуби собиқ ҳужумчиси Алессандро дель Пьеро португалиялик футболчи КриштиануРоналдунинг "кекса синьора"га ўтиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

 



«Юве» – амбицияси юқори лойиҳа. Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши баскетболчи Леброн Жеймснинг «Лейкерс»га ўтишига ўхшайди.

Роналду – ҳақиқий чемпион, унинг характери шундай. Фақат буюк спортчилар шундай характерга эга бўлишади. Бу кайфиятни у жамоага қандай қилиб ўтказишни билади.

Роналдунинг трансферини эшитганимда қандай ҳолатга тушдим? Мен бунга ишонмадим. Бу қандайдир ҳазил бўлса керак деб ўйладим», – деди Дель Пьеро.

Манба: bombardir.ru