ФИФА ижарага берилувчи футболчилар сонига чеклов қўймоқчи

ФИФА ижарага бериладиган футболчилар сонига чеклов жорий қилишни кўриб чиқмоқда.

ФИФАнинг янги қоидасига кўра, клублар кўпи билан 8 футболчини ижарага беришлари мумкин, шулардан 3-4 тасини бир клубга.

 

Клубларнинг 21 ёшгача бўлган истеъдодли футболчилар учун истисно бўлиши мумкин.

Агар чеклов қабул қилинса, бундан энг кўп "Челси" ва "Ювентус" зарар кўради, жорий мавсумда бу клубларнинг 40 ва 26 ўйинчиси ижарада ўйнамоқдалар.

Манба: sports.ru