Монакодаги стадион ЖЧ-2018даги чемпионлик шарафига Дешам номи берилди

Монакодаги "Стад Марке" стадиони Франция терма жамоасининг ЖЧ-2018даги ғалабаси шарафига янги ном олди.

 

Daily Mail хабарига кўра, "Монако" клубининг уй аренаси "Луи II" ёнида жойлашган кичик стадион "Стад Дидье Дешам" номини олди. Тантанали маросимда мутахассиснинг аёли ва ўғли, Монако қироли Альбер II ва 500 юзга яқин мухлислар қатнашдилар.

Таъкидлаш жоиз, Дешам номига аввал ҳам у туғилиб ўсган Байоон шаҳридаги бир стадион номланган.

Манба: championat.com